Брендинг – Қозоғистон учун нисбатан янги нарса. Ҳа, маҳаллий бизнеснинг кўп қисми аллақачон фақат сифатли маҳсулот эмас, балки бошқаларидан фарқли нарса тақдим этиш, уни оқилона маркетинг асосида сотиш кераклигини тушунади.
Тобора кўпроқ компаниялар бренд – бошқалардан ўзгача маҳсулот таклифи ёки кўпчиликка таниш чиройли қутидаги логотип эмас, узоқ муддат барқарор сақланадиган ижобий имиж, компаниянинг истеъмолчи нигоҳидаги ижобий образи эканлигини тушуниб етмоқда.