Мактаб баъзида болалар учун ҳам, уларнинг ота-оналари учун ҳам кучли стресс омилига айланади. Кечагина ҳамманинг ёқимтойи бўлган бола бугун катталарга жаҳл қилади ва уй вазифасини бажаришни, дарсларга боришни истамайди. Доим ҳам бунинг ортида ёмон феъл-атвор ва тарбиядаги хатолар ётадими? Таълим экспертлари фикрича, ҳамиша ҳам бундай эмас. Кўп эркалатилган бола инжиқлик қиляптими ёки унга ростдан ҳам мактаб дастурини ўзлаштиришда ёрдам керакми, буни анчагина оддий таҳлил воситасида билиб олиш мумкин. Мутахассислар алоҳида кўрсатиб ўтган аспектлар мавжуд.