Хавфли вируслар

Вируслар. Улар Ер сайёрасида ўз ҳаётий фаолиятини инсоният пайдо бўлишидан анча олдин бошлаган. Ва бу ерда биздан кейин ҳам яшаб қолиш эҳтимоли катта. Бугунги кунда одам вирусларни душмандек қабул қилади, гарчи уларнинг айрим турлари ичимизда доимий яшаб қолиб, турли бактерия ва замбуруғлар билан бирга хайрихоҳона ички микробиомимизни шакллантирса ҳам. Лекин одамлар эҳтиёткорлигини тушунса бўлади. Тарих кўрсатишича, энг ҳалокатли эпидемия ва пандемияларни айнан вирусли касалликлар келтириб чиқарган. Шу билан бирга, вируслар табиати чўчитмаслиги мумкин эмас – улар мунтазам, узлуксиз равишда эволюцияда, улар апгрейди ақл бовар қилмас тезлик билан юз беради.