Кулолчилик ҳунари ҳақида нималарни биламиз?

Лой – одамзод пайдо бўлганидан бери ишлатилиб келинаётган ашё. Қозоғистонда топилган кўзалардан энг кўҳналарининг тарихи неолит даврига бориб тақалади. Мазкур ашёдан ота-боболаримиз рўзғорга керакли буюмлар ясаган. Лойни айлантириб, идиш ясаб ўтирган устани кўрганингизда, сизда беихтиёр унинг ишига қизиқиш уйғониши тайин. Ўзингиз ҳам шу материал билан ишлашни хоҳлайсиз, бу иш жараёнида эса одамнинг чарчоғи тарқалиб, мияси дам олади, кундалик турмуш ташвишларини бир зумга бўлса-да, унутади.
Бугунги кунда кулолчилик ҳунари билан шуғулланувчи усталар унчалик кўп эмас. Лекин улар маҳсулотига бўлган талаб йил сайин ортиб боряпти. Лой билан ишлаш терапиясида қатнашишни истовчилар сони ҳам етарли.