Қозоғистоннинг янги Конституцияси тараққиёт учун асос бўлади

Қозоғистоннинг янги Конституцияси тараққиёт учун асос бўлади

Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳасида фуқароларнинг шахсий маълумотлари муҳофаза қилиниши кафолатланади. Мажилис депутати Айтуар Қўшмамбетовнинг таъкидлашича, бу технологиялар фаол ривожланаётган, давлат хизматлари, бизнес ва таълимгача кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган дунёда ўта муҳим. Жаҳонда шахсий маълумотларнинг сиздирилиши кибержиноятларнинг асосий кўринишига айланган. Депутат Конституциянинг мазкур банди қозоғистонликларнинг ҳимояланишига ёрдам беришини кўрсатиб ўтди.


Айтуар Кошмамбетов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


- Фуқароларга тегишли маълумотларни муҳофаза қилиш ўта муҳим. Давлат унинг дахлсизлигини Конституция даражасида кафолатлаши лозим. Биз аслини олганда энг кўламдор, чуқур сиёсий модернизацияда иштирок этяпмиз. Бундай туб ўзгаришлар Давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ва етак жамиятнинг давлат институтларини янгилашга бўлган эҳтиёжининг ўзаро уйғунлашиши туфайли юз берди.


Қозоғистонликларнинг 98 фоизи янги Конституцияни қўллаб-қувватлайди. Мажилис депутати Елнур Бейсенбаевнинг маълум қилишича, биринчи модданинг ўзи Асосий қонуннинг концептуал пишиқлигини кўрсатди. Бу — давлатнинг адолатни, тартиб ва барқарорликни асос қилган ҳолда жамият талабига берган жавоби.


Елнур Бейсенбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


– Конституцияда, иккинчи модданинг биринчи бандида Қозоғистон Президент республикаси бўлиб қолиши, Давлат раҳбари барча ҳокимият тармоқлари ишини мувофиқлаштириши кўрсатилди. Президент давлат ва мамлакат келажаги,қабул қилинган қарорлар учун масъул. Бу имтиёз эмас, олий мажбурият.


Абдумалик Сарманов таржимаси