Давлат раҳбари «Қазмунайгаз» раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари «Қазмунайгаз» раҳбарини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қазмунайгаз» раҳбарига тизимли геологоразведка ишларини бавом эттириш, йирик инвестлойиҳаларни рўёбга чиқариш ва нефть-газ химиясини ривожлантиришни топширди. Асхат Хасенов Давлат раҳбари қабулида миллий компания нефть-газ секторида ўтган йил давомида эришган ютуқлар ҳақида гапирди. Келажак режаларини баён қилди. Унинг таъкидлашича, компаниялар гуруҳи томонидан 24  миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олинди. Бу эса 2023 йилдагидан 1,3 фоизга кўп. Жорий этилаётган инновациявий усулларга асосланган технологик чорловлар дастури олинаётган нефть ҳажмини оширади ва маҳсулот ҳажми камайсалигини таъминлайди. Миллий компания етакчиси таъкидлашича, янги заводлар қурилиши ва ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш давом этяпти. Шу жумладан, битум ишлаб чиқариш кенгаймоқда, полиэтилен ишлаб чиқарувчи завод, Манғистау вилоятида 247 Мвт қувватга эга гибрид электростанция қуриляпти.

Асхат Хасенов, «Қазмунайгаз» миллий компанияси бошқаруви раиси:


- Шунингдек, геологоразведка билан боғлиқ асосий лойиҳалар ҳақида гапирдим. Хусусан, «Қазмунайгаз» амалий ишларга киришди. Манғистау, Атирау ва Ақтўбе вилоятларида бурғулаш ишлари бошланди. Шунингдек, газ химияси бўйича тегишли ишлар амалга ошириляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси