Атом энергетикасининг келажаги ва истиқболлари ёрқин. Бугун Астанада бўлиб ўтган форумда экспертлар таъкидлашича, янги ва экологик тоза энергия манбалари юқори технологик ишлаб чиқаришлар яратишга туртки беради. Шу жумладан, Қозоғистонда маҳаллий машинасозлик, муҳандислик ва айти-саноати ривожланишига ҳисса қўшади. «Қозоғистон атом электр станциялари» компанияси бош директори Тимур Жантикиннинг айтишича, республикада АЭС қурилиши иқтисод учун янги имкониятлар очиш билан бирга, энергетик хавфсизликни таъминлайди. Лойиҳа рўёбга чиқарилса, станция камида 60 йил ишлайди, демак, ишончли энергия таъминотига эришилади. Таъкидлаш лозимки, АЭС ҳақида гап кетганда, экспертлар унинг хавфсизлиги масаласини кўп марта кўтарди. Уларнинг таъкидлашича, шу кунларда бунёд этилаётган сўнгги авлод атом энергияси реакторлари энг юксак стандартларга жавоб беради. Лекин мамлакатда айнан қандай станция бунёд этилиши ҳозирча номаълум. Умуммиллий референдумда халқ қандай овоз беришига қараб, бу борада аниқ бир қарорга келинади.
Тимур Жантикин, «Қозоғистон
атом электр станциялари» компанияси бош директори:
- Етарлича ишончли
энергия таъминоти берилади, жиддий саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилади. Бизга
мазкур объектлар жуда керак. Чунки бу иқтисодиётдаги хомашё йўналишидан воз
кечишимизга имкон беради. Станция уч-уч плюс авлодига мансуб, хавфсизлик даражаси ўта юқори реакторларда
ишлайди. Ваҳимага асос йўқ. Сув ишлатиладиган реакторлар босим остида ҳам
текширилган. Улар ишончли эканлигини исботлаган. Шу кунгача бирор марта бундай реакторларда
авария юз бермаган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.