Қозоғистон музокаралар марказидан ўрин олди

Қозоғистон музокаралар марказидан ўрин олди

Инвестициялар жалб этиш, кенг кўламли бизнес-лойиҳаларни, йирик ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, транзит оқимларини кенгайтириш. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган. Астанада «Марказий Осиё – Хитой» саммити ўтказилиши ва унда мамлакатимизнинг фаол иштироки кўп томонлама ҳамкорлик ва узоқ муддатли иқтисодий стратегияларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Мажилис депутати Айдўс Сарим фикрича, Хитой билан ҳамкорлик Марказий Осиё минтақаси учун, айниқса, логистика соҳасида ўта фойдали.


Айдўс Сарим, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


- Фақат биз, Қозоғистон эмас, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар ҳам қизиқарли бўлишига эришиш учун ишлаш керак. Бу ерда тинчлик бўлиши, туристлари келишига зарур. Бугунги кунда Хитйда ишлаб чиқарилган товарларни минтақамиз орқали етказиб бериш денгиз йўли орқали жўнатишдан кўра анча фойдалироқ. Бу канални ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси