Қозоғистоннинг янги Конституцияси хорижликлар нигоҳида

Қозоғистоннинг янги Конституцияси хорижликлар нигоҳида

Хорижлик сиёсатшунослар Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳасини таҳлил қилишда давом этяпти. Экспертлар уни мамлакатнинг замонавий воқеликка ва халқаро чорловларга мослашиши йўлидаги асосий восита сифатида кўряпти. Озарбайжонлик эксперт Ўрхан Йўлчуевнинг фикрича, республикамиз сўнгги ўн йиллар давомида барқарор ривожланяпти, ўзгаришлар эса узоқ муддатли ўсишни таъминлай олади. Ҳуқуқий кафолатлар ва шаффофлик шартларнинг инвесторлар учун тушунарли бўлишига, халқаро ҳамкорлик кенгайишига олиб келади.

Ўрхан Йўлчуев, Caspia аналитик маркази директори /Озарбайжон/:

- Мамлакат ўзининг сиёсий тузилишини тўла қайта кўриб чиқиш босқичига кирди. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон  ўртача давлат даражасига етган даврда, етарлича катта суръатда давом этяпти. Агарда янада кенг фикрласак, бу ислоҳотлар Қозоғистоннинг сўнгги йилларда олиб борган ишларининг давоми дейиш мумкин. Улар модернизация, очиқлик томон қаратилган.

Гарвард университети профессори Раҳметулла Закарьянинг фикрича, Қозоғистоннинг янги Конституциясида фан ва инновацияларни ривожлантириш мамлакатнинг стратегик устуворлиги сифатида кўрсатилиши — ўта змонавий қадам. У мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширади, технологик суверенитетини мустаҳкамлайди. Конституция меъёрлари илм, ижод эркинлигини, тадқиқотлар учун давлат шароит яратишини кафолатлайди. Эксперт таъкидлашича, янги Асосий қонун таълим, олий ўқув юртлари ва тадқиқот марказлари ривожланиши учун узоқ муддатли пойдевор яратади.

Раҳметулла Закарья, Гарвард университети профессори /АҚШ/:

- Ёш олимлар учун бу жуда муҳим. Мамлакатда барқарор грантлар, илмий мактабларга ёрдам, хорижлик ҳамкасблар билан ишлаш имконияти мавжудлиги катта масала. Агарда фанни ривожлантириш давлат устуворликларига киритилса, ёш тадқиқотчиларга кўмак нодир ҳодиса бўлмай қолади, демак, иқтидорли мутахассислар ўз юртида келажагини шакллантиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси