Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Қозоғистоннинг
ташқи савдо айланмаси 55
миллиард доллардан ошди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, шундан 11 миллиард долларини ЕОИИ давлатлари
билан бўлган савдо ташкил қилди. Экспорт қилинган товарлар қаторида нефть ва нефть маҳсулотлари, мис ва ферроқотишмаларни кўрсатиш мумкин. Энг кўп енгил автомобиллар ва дори-дармонлар
импорт қилинди. Экспорт йўналишидаги асосий ҳамкорлар – Италия, Хитой, Россия, Франция,
Нидерландия ва Туркия давлатлар.
Абдумалик Сарманов
таржимаси