Қозоғистон паспортлар рейтингида икки поғона юқорига кўтарилди

Қозоғистон паспортлар рейтингида икки поғона юқорига кўтарилди

Қозоғистон фуқаролари 77 та давлатга виза расмийлаштирмасдан бора олади. Республика жаҳон паспортлари рейтингидаги мавқеини яхшилади. Аввал 68-ўринда бўлса, энди 66-поғонага чиқди. Қозоғистон Жибути, Хитой, Индонезия ва Суринам билан визасиз бориш-келиш тўғрисида шартнома тузди. Индекс Ҳаво транспорти халқаро ҳамжамияти маълумотларига асосланган. Рейтингда Сингапур пешқадам. Унинг фуқаролари 193 давлатга бора олади. Иккинчи ўринда Германия, Италия ва Испания. Уларнинг паспорти соҳиби 190 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Фуқаролари учун 189 та давлат эшикларини очган Австрия, Люксембург, Финляндия, Франция, Швеция, Жанубий Корея ва Япония давлатлари ушбу рейтингда учинчи поғонани эгаллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси