Абай Қўнонбоевнинг 180 йиллик юбилейи тадбирлари бошланди

Абай Қўнонбоевнинг 180 йиллик юбилейи тадбирлари бошланди

Жорий йилда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоевнинг 180 йиллиги нишонланади. Мазкур сана шарафига Абай вилоятида 500 дан зиёд тадбир ўтказилади. Шулардан бири Семейда ташкил қилинди. «Жидебай-Бўрили» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал қўриқхона-музейида иккита кўргазма очилди. Унда, жумладан, шоирнинг 1909 йилда Санкт-Петербургда чоп этилган дастлабки асарлар тўплами, ноёб қўлёзмалари, мусиқий асбоблари, фотосуратлари намойиш қилинди. Бундан ташқари, Абайга бағишланган картиналар коллекцияси тақдим этилди. Бугунги кунда музейда 900 тадан зиёд тасвирий санъат асарлари сақланади.


Нурсулу Умирбекова, Экспозициялар ва кўргазмалар ташкил этиш бўлими раҳбари:


- Бу ерда Абай Қўнонбоев ижодидан илҳомланган мўйқалам усталари ишлари намойиш этилган. Уларнинг баъзилари биринчи марта кўргазмага қўйилди. Экспозицияда классик техникадан ташқари, стрит-арт услубидаги картиналар ҳам бор. Унда шоир образи тахтага қоқилган михлар ёрдамида тасвирланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси