Шу билан бирга, экспорт беш мартадан зиёд ортган ва 182 миллион долларга етган. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги йилларда Транскаспий йўналишининг аҳамияти ортиб боряпти. У Қозоғистондан Европага борадиган транспорт оқимини диверсификациялаш имконини беради, кўпроқ юк ўтказилишини таъминлайди. Ўрта йўлак Хитойдан бошланади, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европага етиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси