Қозоғистон делегацияси Туркиядаги «Аққую» АЭСи тажрибаси билан танишди

Қозоғистон делегацияси Туркиядаги «Аққую» АЭСи тажрибаси билан танишди

Қозоғистон делегацияси Туркиядаги АЭС қурилиши тажрибаси билан танишди. Мутахассислар «Аққую» атом станцияси қандай бунёд этилаётганини кўздан кечиришди. Уларнинг таъкидлашича, ундаги қатор технологиялардан келажакда Қозоғистон ҳам фойдалана олади.

Жанибек Байдулла,  стратегик ташаббуслар маркази бошқарувчи директори:

- Қозоғистонда эса барча, шу жумладан тор йўналишдаги мутахассислар иштирокида бу иш батафсил муҳокама қилинади. электр таъминоти ва қувватини таъминлаш билан бевосита шуғулланаётган муҳандислар, ходимлар билан гаплашиш имкони бўлди.

«Аққую» АЭСи фойдалаишга топширилгач, йилига 35 миллиард кВт/соат электр қуввати ишлаб чиқарилади. Бу ҳажм мамлакат эҳтиёжининг 10 фоизини таъминлаш учун етарли. Ушбу лойиҳа Туркия ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро шартнома асосида рўёбга чиқариляпти.

Ержан Қудайберген, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:

- Давлат раҳбари бугунги кун учун долзарб бўлган энг муҳим муаммолардан бири – мамлакатда энергия захиралари тақчиллиги муаммосини ҳал этишни топширди. Бунинг учун замонавий технологиялар ҳамда илмий ютуқлар, шу жумладан, АЭСлар бунёд этиш ниятидамиз. Бутун дунё ана шу йўлдан кетяпти. Мамлакатда атом электр станцияси бунёд этиш ички бозор эҳтиёжини тўла қоплайди.

Мутахассислар берган маълумотларга кўра, АЭС ишга тушиши атмосферани ифлослантираётган чиқиндилар ҳажмини озайтиради. Кўмир ва газ асосида электр энергияси ишлаб чиқариш ўрнини қоплаш ҳисобига зарарли моддалар йилига 17 миллион тоннага камаяди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.