Қозоғистоннинг Динлар ўртасида мулоқот сиёсати аҳамиятини сақлаб келяпти

Қозоғистоннинг Динлар ўртасида мулоқот сиёсати аҳамиятини сақлаб келяпти

18 йил муқаддам Қозоғистон томонидан илгари сурилган динлар ўртасидаги мулоқот модели шу кунда ҳам долзарблигини сақлаб келяпти. Ғоянинг самарадорлигини эса давр тасдиқлаяпти. Бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти ХІХ йиғилишида бу ҳақда Кавказ мусулмонлари бошқармаси раҳбари Гажи Аллаҳшукур Паша-Заде маълум қилди. Учрашув иштирокчилари жаҳонда барқарорликни сақлашда эътиқодларнинг аҳамиятини тилга олишди. Глобал хавфсизликка бўлган таҳдидларга қарши кураш ва конфессиялараро мулоқотни яхшилаш бўйича таклифлар келгуси йилда Қозоғистон марказида ўтказиладиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди кун тартибига киритилди.

Маулен Ашимбаев, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибияти раҳбари:

- Жорий йилда биз Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Ўтган давр мобайнида тинчлик-тотувлик, умуммиллий бирлик ва конфессиялараро мулоқот моделини яратишга муваффақ бўлдик. Биринчи президент Нурсултон Назарбоев томонидан шакллантирилган бу модель ҳаётийлиги ва самарадорлигини кўрсатди. Буугунги кунда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев этнослараро ва конфессиялар аро тотувлик сиёсатини давом эттиряпти. Котибият ва съезд фақат имиж учун ўтказилмаяпти, у Қозоғистонда шакллантирилган тараққиёт моделининг уйғун ва узвий бир қисми ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси