Қозоғистон павильонини 1,2 миллион одам томоша қилди

Қозоғистон павильонини 1,2 миллион одам томоша қилди

Қозоғистоннинг Дубай-EXPO кўргазмасидаги миллий павильони энг оммавийлардан бирига айланди ва илғор ўнталикка кирди. Ярим йилга яқин вақт давомида уни бир миллион икки юз минг одам томоша қилди. Павильон қаршисида ҳар куни улкан навбатлар пайдо бўлди, қизиқувчилар орасида ватандошларимиз ҳам, хорижликлар ҳам етарли, кунига камида 8 минг нафардан одам келган.

«Заковатни бирлаштириб, келажак яратиш». Павильон контенти кўргазма мавзусини тўла ёритиб бера олди. Гидлар меҳмонларни интерфаол саёҳатга йўллар экан, республика тарихи, ғаройиб ва сирли Қозоғистон маданияти, анъаналари, инвестициявий ва туристик салоҳияти билан таништирди.

Валид Шатаев, Фаластинлик кўргазма меҳмони:

- Бу ерда кўрганларимдан мамнунман. Мамлакатингиз табиий захиралар, турли қазилма бойликларига шу қадар бойлигини тасавур қилмаган эканман. Шунингдек, сизда қишлоқ хўжалиги ривожлангани мени ҳайратда қолдирди. Соҳа давр билан ҳамнафас ривожланяпти. Қўл кучи билан яратилган нарсаларни кўриб лол қолдим. Павильон кираверишида чироқлар ёниб турибди, ажойиб табиат манзаралари кўзни олади.

Инсон ва сунъий интеллектинг ўзаро боғлиқлиги тимсоли бўлган якуний акробатик шоу меҳмонлар эътирофини қозонди.

Таъкидлаш лозимки, «EXPO-2020 DUBAI» кўргазмаси ой охиригача давом этади. Унда жами 192 мамлакат иштирок этмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси