Юқори малакали, рақобатбардош кадрлар – мамлакат келажаги. Буюк Британияда таълим олаётган қозоғистонлик талабалар учун вакансиялар ярмаркаси ўтказилди. Ташкилотчилар таъкидлашича, 5-марта талабаларни таклиф қилган тадбирдан асосий мақсад – иқтидорли ёшларнинг иш берувчилар билан бевосита мулоқоти учун йўл очиш. Қозоғистонда ишлаётган йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари билан учрашувлардан ташқари мастер-класслар, кучли номзодларни аниқлаш мақсадида тадбиркорлик ўйинлари ўтказилди.
Ернар Райимхан, талаба:
- МенимчА, бизнинг ёшлар ҳар қандай мамлакатда ўзини кўрсата олади. Лекин биз аввало ватанимизга, халқимизга керакмиз. Учрашувда Қозоғистоннинг қатор компаниялари қатнашяпти, улар таклифларини билдирди. Биз ўзимиз учун зарур барча маълумотларни олдик.
Ричард Леджер, иш берувчи компания вакили:
- Талабаларни йўналтириш, улрага ёрдам бериш, йўл кўрсатиш керак. Мен университетни 35 йил аввал тугатганман. Лекин ўшанда ҳам ёрдамга муҳтожлик ҳис қилганимни эслайман. Талабалар ва аспирантларга Қозоғистонда қандай мутахассисларга эҳтиёж катталигини ҳикоя қилиш муҳим. Бу борада етарлича тўлиқ маълумот бердик, деб ўйлайман.
Таъкидлаш лозимки, вакансиялар ярмаркасини мамлакатимиз элчихонаси ёрдамида UCL университети қошидаги қозоғистонлик талабалар ҳамжамияти ва Буюк Британия докторантлар ҳамжамияти ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.