Қозоғистонликларнинг
ўртача умр узунлиги тарихда биринчи марта 75,4 йилга етди. Ўлим ҳолатлари 3
фоизга камайди, оналар ва болалар ўлими тарихий минимумга тушди. Соғликни
сақлаш вазири Ақмарал Альназарованинг Давлат раҳбарига берган ҳисоботига кўра, республикада
врачлар тақчиллиги ўтган йилга нисбатан 19 фоизга камайди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев унга 2025 йил охиригача қишлоқ тиббиёт
пунктлари, амбулаториялари қурилишини тугатиш, тиббий суғурта самарадорлигини
ошириш, энг муҳим дори-дармонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни, тиббий ёрдам
сифати ва ҳамёнбоплигини таъминлашни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

