Коронавирусга қарши мамлакатимизда ишлаб чиқарилган вакцинани Алмати сафдо-кўнгилочар марказларида ҳам олиш мумкин. Уларда шу вақтгача ҳам эмлаш пунктлари ишлаган, лекин уларда фақат Россиянинг «Спутник V» препарати бор эди. Тиббиётчилар айтишича, Казвак олишни истаётганлар кўп. Эслатамиз, куни-кеча мегаполисга 6 минг доза Қозоғистон препарати келтирилди.
Гульзат Байзахова, 5-шаҳар поликлиникаси бўлим мудири:
- Барча истовчи алматиликларни база бўйича текширамиз. Гувоҳномасига кўра e-govда рўйхатдан ўтган-ўтмаганини аниқлаймиз. Муаммолар йўқ. Агар муқим яшаса ва солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган бўлса хорижликларни ҳам эмлаймиз. Алмати вилоятида яшаб, Алмати шаҳрида ишлаётганларга ҳам вакцина киритамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси