Қозоғистонда оила,
аёллар ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза этиш бўйича ягона ишонч телефони пайдо
бўлди. 111 рақами орқали контакт марказига кеча-кундуз мобил операторлар ёки
стационар телефонлар орқали бепул мурожаат этиш мумкин. Бундан ташқари, матн
шаклида ҳам маълумот алмашиш мумкин. Мураккаб вазиятга тушиб қолган қозоғистонликларга
малакали психологлар ва ҳуқуқшунослар ёрдам беради. Ҳар бир ҳолатга алоҳида
ёндашилади, муаммоларни ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ва хизматлари
жалб этилади, мурожаатларга албатта жавоб берилади. Ҳукуматда маълум
қилишларича, ишонч телефони давлатнинг бошқа шошилинч хизматлари қаторига
киритилади. Бу эса фуқароларга ҳуқуқий,
психологик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар олдини олиш имконини
беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.