100 тача кино лойиҳаси давлат ёрдамини олиш ниятида

100 тача кино лойиҳаси давлат ёрдамини олиш ниятида

Алло, биз ажойиб кинолойиҳалар излаяпмиз! Қозоғистон бўлажак фильмлар учун энг яхши сценарийлар сараланяпти. Миллий кинони қўллаб-қувватлаш маркази берган маълумотга кўра, жорий йилда энг қизиқарли лойиҳаларни молиялаштириш учун 4,5 миллиард тенге сарфланади. Шу кунгача 100 дан кўп ариза тушди.

Абзал Мухимов, миллий кинони қўллаб-қувватлаш маркази бошқаруви раиси ўринбосари:

– Олдимизда аниқ бир лойиҳани афзал кўриш вазифаси тургани йўқ. Ижодий жамоатчилик ғояларидан қатъи назар, тақдим этилган фильмларнинг барчасини ўрганиб чиқамиз. Мамлакатимиз кинематографида турли мавзулардаги ленталарни суратга олиш имконияти бор. Жорий йилда, ўтган йилда бўлгани каби, тарихий, дунёқарашни кенгайтирувчи, болалар ва ижтимоий фильмларга устуворлик берилади.

Комедиялари ва мелодрамалари билан ном қозонган, халқнинг ардоқли режиссёри Асқар Узабаев ҳам танловда қатнашишга қарор қилди. У долзарб мавзудаги сатирик картина сценарийсини таклиф этди.

Асқар Узабаев, режиссёр:

- Бу сатирик комедия. Шу кунда долзарб масала.  Тегишли органлардан қочиб юрган ўғри амалдор ҳақида. Ўзи тўнаб юрган овуллардан бирига бориб яширинади. Нима иш қилиб қўйганини кўради. Одамларнинг турмуши қанчалик оғирлигини ўз кўзи билан кўради. Мавзуни танлашда долзарблиги асосий ўрин тутди. Бу муаммоларни очиб кўрсатадиган кино яратиш истаги туғилди. Коррупция муаммосини очиб берадиган картина. Қинғирликдан ҳеч қандай яхшилик чиқмаслигини кўрсатадиган фильм бўлади.

Таъкидлаш лозимки, миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда давлат  11 миллиард тенге ажратди. Натижада, 48 фильм молиялаштирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.