Сиз яшайдиган шаҳарда ҳаво сифати барча талабларга жавоб берадими? Эндиликда буни Алмати вилоятилик ихтирочилар тақдим этган янги экологик веб-илова воситасида аниқлаш мумкин. Махсус дастур орқали об-ҳаво маълумоти, ҳаво намлиги, ундаги карбонат ангидрид ва диоксид даражаси кузатиб борилади.
Адилет Берсинбаев, лойиҳа муаллифи:
- Бу бизнинг илк лойиҳамиз. Ўйлайманки, катта фойда келтиради. Кўчага чиқиб, одамлар кўпгина фойдали маълумотлар олиши мумкин. Қолаверса, бу шаҳарни озода сақлашга имкон беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси