Қозоғистон ва Франция таълим жамғармаси очди

Қозоғистон ва Франция таълим жамғармаси очди

Қозоғистон ва Франция таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Астанада икки давлат университетлари ўртасида алоқаларни  ривожантиришга ёрдам берувчи «Lumières» (Люмьер) жамғармаси очилди. Янги майдонча қўшма таълим дастурлари, талабалар академик мобиллиги, илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Жамғарма Қозоғистон талабалари Францияда ўқиши учун грант ва стипендиялар ажратади. Олий таълим даргоҳларининг бизнес-ҳамжамият билан бирга ишлаши, талабга эга мутахассислар тайёрлашга қаратилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозир Қозоғистон ва Франция ўртасида 40 тача лойиҳа ҳамкорликда рўёбга чиқариляпти, 20 та икки томон учун тенг кучга эга диплом дастури бор. Жамғарма Maqsut Narikbayev University базасида иш юритади.

Анар Ибраева, MNU ректори:

- Биз AI йўналишини ривожлантириш ниятидамиз, яъни, шу йилнинг сентябрь ойида очиладиган янги таълим дастури доирасида ҳамкорлик қиламиз. У сунъий интеллектни илгари суришга мўлжалланган ва AI plus X деб аталади. Бунда X — университетимиздаги йўналишлардан бири. Биз бу борада Франциядан ҳам ҳамкорлар топиш ниятидамиз.

Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:


- Мақсадимиз – ҳамкорликлар ва икки томонлама дипломлар сонини ошириш. Жамғарма университет ҳамкорлари, шунингдек, корхоналар эҳтиёжларини аниқлашга ёрдам беради. Чунки биз Қозоғистон иқтисоди фаол ривожланаётганини кўриб турибмиз. Жуда кўп компанияларга яхши мутахассислар, муҳандислар ва техниклар керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси