Мамлакатимиз ҳисобига яна битта медаль. Дзюдочи Ануар Сариев Токиодаги Паралимпия ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлди. Қозоғистонлик спортчи 60 килограмм вазн категориясида майдонга тушган. Турнир финал баҳсларида у озарбайжонликдан мағлуб бўлди. Эслатамиз, Қозоғистон терма жамоаси Паралимпия ўйинларида иккинчи медални қўлга киритди. Куни кеча Давид Дегтярев пауэрлифтинг бўйича олтин медалга сазовор бўлди.