Жорий йилда Қозоғистонда 44 миллиондан кўпроқ онлайн давлат
хизмати кўрсатилди. Кўзга кўринарли ютуқлардан биттаси рақамли
ҳужжатлар жорий этилгани бўлди. Улар
туфайли қозоғистонликлар мамлакат бўйлаб самолёт, поезд ва бошқа транспорт турларида ҳужжатларнинг қоғоз нусхасисиз саёҳат қилиши мумкин
бўляпти. Шунингдек, юртимизда онлайн-нотариус каби тизимлар пайдо бўлди. Ҳатто мамлакат ташқарисида
туриб ҳам бу хизматдан фойдаланса бўлади. Ҳозиргача ундан 175 минг мартадан
зиёдроқ фойдаланилган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат
вазирлигида таъкидлангани каби, Ҳукуматнинг истиқболдаги иши
маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш саналади. Бу борада
катта ишлар амалга оширилган. 40 дан ортиқ ахборот базаси интеграция қилинган. Бу
2 мингдан ошиқроқ маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларга давлат кўмаги кўрсатиш
бўйича чораларни амалга оширишга имкон берди. Улкан ҳажмдаги ахборотни таҳлил
қилиш учун сунъий онг платформаси татбиқ этилган.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
– Натижада, барча дешбордни юклаймиз, сунъий онг тизими бизга барча
тавсиялар бўйича тўлиқ таҳлилий маълумотнома чиқариб беради. Тегишли давлат
органлариа автоматик тарзда топшириқ берилади.
Бундан ташқари, сунъий онг ҳокимликлар ишини осонлаштиради ва фуқаролар
сўровига жавоб беришни тезлаштириш, яшаш учун қулай шароит яратишга имкон
яратади. Махсус тизим маҳаллий аҳоли маълумотларини таҳлил қилади ва асосий
ижтимоий муаммоларни аниқлайди. Бу эса реал вақт тартибида долзарб ахборотни
олиш, якуний қарор чиқариш учун вилоят раҳбарларига юбориладиган таҳлилий
маълумотнома тузишда ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

