Алмати апорти халқаро брендга айлана олади. Олма етиштирувчилар ҳамжамиятида маълум қилишларича, рўйхатдан ўтиш учун керакли барча ҳужжатлар тўпланган. Материаллар Франция, Польша, Испания ва Россияга юборилади. Бу эса келажакда хорижда олма сифатини сақлаб қолишга, ва албатта, уни ушбу давлатларга экспорт қилишга хизмат этади. Эслатамиз, 13 октябрь куни мазкур олма нави Қозоғистон маҳсулоти сифатида расмий рўйхатдан ўтказилди ва «миллий» мақомини олди. Натижада, Алмати апорти хорижий пештахталарда ҳам машҳур бўлиши учун йўл очилди. Таъкидлаш жоизки, «TURKISTAN» шоколади ва музқаймоғи, шунингдек, Қарағанди музқаймоғи республика географик номлари давлат рўйхатидан ўрин олган.
Талғат Уали,
Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги департамент директори:
– Ҳозир Алмати апортини
халқаро бренд сифатида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга ошириляпти. Албатта, бу
борада катта ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Масалан, авваллари Олма
етиштирувчилар ҳамжамияти Интеллектуал мулк миллий институтига уни Қозоғистон бренди
сифатида рўйхатга олиш таклифи билан чиққан. Уни хорижда тан олишлари учун эса
Олма етиштирувчилар ташкилоти Алмати апорти муҳофаза қилиниши лозим бўлган
тегишли двлатлар рўйхатини келтириши лозим. Ўз навбатида, Адлия вазирлиги
тегишли ёрдам беришга тайёр.
Апортдан ташқари, Қозоғистон
Адлия вазирлиги қимиз, кўжа, қурт каби миллий таомларга патент олиш устида
ишлаяпти. Умуман олганда, республикада интеллектуал мулкни ривожлантиришга
эътибор катта. Объектларни рўйхатга олиш миллий тизими такомиллаштириляпти, изматлар
рақамлаштириляпти. Халқаро ҳамкорлик тобора
кенгаймоқда.
Абдумалик Сарманов таржима қилди.