Кенесарихоннинг Россия ҳукумати билан, Мустафо Чўқай хориждалигида юртдошлари билан олиб борган ёзишмалар. Ушбу ва бошқа янада муҳим тарихий ҳужжатлар «Ватанига қайтган қимматли ҳужжатлар» деб аталган икки томли тўпламга киритилди. Шунингдек, қозоқ шоирларининг аввал чоп этилмаган шеър ва поэмалари, ўтган асрдаги қозоқ халқи ҳаётини акс эттирувчи ноёб фотографиялар ҳам тўпламга киритилган. 100 дан зиёд архив манбалари китобда асл кўринишида чоп этилди. Улар Россия, Туркия, Руминия, Чехия ва Польша экспедициялари давомида тўпланган.
Абуасқар Мекешули, Қозоғистон Республикаси миллий архиви нашр-полиграфия бўлими раҳбари:
- Жорий йилда «Архив-2025» дастури доирасида биз кўп давлатларга бордик. Хориждаги ноёб меросни тўплашда миллий архивимиз, мамлакатдаги бошқа архивлар ходимлари қатнашди. Бу материалларни синчиклаб ўрганишга киришганмиз, насиб қилса, тўпламнинг учинчи ва тўртинчи томларида чоп этамиз.
Яна бир тўплам машҳур жамоат арбоби, олим, туркшунос ва адабиётшунос Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллигига бағишланган. 12 томли нашрда мамлакатимиз тадқиқотчилари борган қатор хорижий давлатлар архивларидан олинган материаллар ҳам киритилган. Унда хронологик тартибда буюк қозоқ маърифатчисининг адабий мероси тўлиқ жойлаштирилган. Шу жумладан, шеърлари, мақолалари, хатлари, рецензиялари, таржима ва изоҳлари қўйилган.
Султан Хан Аққули, тўплам муаллифи, алашшунос:
- Ушбу 12 томли китобда Ахмет Байтурсиновнинг аввал ҳеч қаерда чоп этилмаган асарлари ҳам бор. Масалан, деҳқонлар ҳақидаги мақоласи. Қўлёзмалар марказий архивда, шунингдек, Алмати шаҳар кутубхонасида сақланган. Қўстанай вилояти архивларида Ахмет Байтурсиновнинг 1895-1896 йилларда «Тўрғай газетаси»да чоп этилган бир қанча мақолалари, Ахмет Байтурсинов ва Миржақип Дулатовнинг 1917 йилда “Алаш Ўрда” аъзоларини ҳимоя қилиб ёзган «Бизнинг жавоб» мақоласи топилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.