Қозоғистон президенти ЕХҲТ раиси Збигнев Рауни қабул қилди

Қозоғистон президенти ЕХҲТ раиси Збигнев Рауни қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Збигнев Рау Қозоғистон ва ЕХҲТ нинг ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини муҳокама қилди. Давлат раҳбари мамлакатимизга келган ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Польша Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Польшани Марказий Европадаги муҳим ҳамкорлари қаторида кўриши маълум қилинди. ЕХҲТ раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.