Қозоғистонлик ўқувчилар Радиоалоқа жаҳон биринчилигида пешқадам

Қозоғистонлик ўқувчилар Радиоалоқа жаҳон биринчилигида пешқадам

Қозоғистонлик ўқувчилар Радиоалоқа жаҳон биринчилигида пешқадам

 

Қозоғистонлик ўқувчилар Радиоалоқа жаҳон биринчилигида биринчи ўринни олишди. Унда 100 дан зиёд давлат вакиллари қатнашди. Қўстанай таълим даргоҳларидан бирида эфирда энг кўп сонли чиқиш ташкил этилди. Улар «Юниорлар жамоавий радиостанцияси» тоифасида беллашувда қатнашишди. Эфирдаги ҳар бир чиқиш махсус журналда қайд этилди. Таъкидлаш лозимки, ўқувчилар ускуна олдида 12 соатлаб шуғулланишади. Бутун дунёдаги радиоҳаваскорлар билан мулоқот қилишади. Олдин алоқа боғлашади, танишишади, ким қаерданлигини айтади, овоз қандай бораётганини текширишади, ҳатто об-ҳавони суриштиришади.

 

АЗАТ ПАРИЗОВ, 8-СИНФ ЎҚУВЧИСИ:

- Бу ерга бошқа давлатлар, ҳатто материклардаги радиоҳаваскорлар билан мулоқот қилиш учун келаман. Бу эса инглиз тилини чуқурроқ билишни талаб қилади. Чунки асосан рус ва инглиз тилларида гаплашамиз. Беллашувларда қатнашамиз, кўпинча олдинги ўринларни оламиз.

 

Мактаб қошида ташкил қилинган МДҲ даги етакчи радиостанциялардан бирида болалар бўш вақтларини ўтказишни маъқул кўради. Тўгарак раҳбари Анатолий Ефанов таъкидлашича, улар турли мамлакатлардаги ҳар хил одамлар билан танишишни истайди, айни вақтда инглиз тилини чуқурроқ ўрганади, эфирда ишлаш бўйича малака ва билим олади.

 

АНАТОЛИЙ ЕФАНОВ, РАДИОТЎГАРАК АЪЗОСИ:

- Болалар илк марта станцияга келганда турли шаҳар ва давлатлар билан рус тилида радиоалоқа ўрнатишди.  Бу иш давомида турли позивнойларни тезкор ёзиб олишни ўзлаштиришди. Барча иштирокчиларнинг махсус исмлари бор, позивнойларнинг ҳам исмлари бор, улар умуман такрорланмайди.

 

Эфирлар сони турлича, баъзида бир кунда 200 марта алоқага чиқилади. Чунки об-ҳаво инжиқлиги радиосигналга таъсир қилмайди. Болалар янги ўқув йилида янги беллашувларда қатнашиш ниятида, ҳозир эса малакасини оширмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.