Асл манбадан намуналар! Қозоғистонда профессионал тасвирий санъат қандай қилиб оёққа турмоқда? Пойтахтда ташкил этилган янги кўргазма иштирокчилари бу саволга жавоб беришга ҳаракат қилди. Миллий музейда «Графика ва ҳайкалтарошлик» зал и очилди, у энди мунтазам ишлаб туради. Янги залда республикада юзага келган профессионал тасвирий санъат мактаби пайдо бўлганидан бугунги кунгача бўлган даврни қамраб олган ҳолда тақдим этилган. Шу ернинг ўзида Евгений Сидоркин, Асғат Даникеев, Уки Ажиев ва бошқа кўплаб ном қозонган профессионаллар асарлари бор. Таъкидлаш лозимки, Миллий музей жамғармасидаги ноёб график ва ҳайкалтарошлик асарлари экспозицияга асос бўлган. Тасвирий санъат ёдгорликлари тўплами унинг тарихи, оёққа туришидаги асосий босқичлар, турли минтақаларда бу санъатнинг оммалашиши ҳамда саҳифа ва ҳайкалтарошлик материалида контраст ясовчи турли услублар ва техникалар ҳақида томошабинларга батафсил ҳикоя қилади.
Шўқан Тўлеш, ҳайкалтарош, Санъат академияси академиги:
- Бундай кўргазмани кўпдан буён кутгандик. Бизда биринчи марта ҳайкалтарошлик ва графика зали очилди. Графика азалдан мавжуд. У жуда қадимий санъат, узоқ ўтмишда ҳам петроглифлар, қоятош расмлари бор бўлган. Бизда графика техникасида самарали ишлайдиган иқтидорли ижодкорлар, усталар, мусаввирлар жуда кўп. Яна ёш авлод ҳам келишда давом этади. Билиб олади, кўрсатади, ва бу фойдали.
Абдумалик Сарманов таржимаси