Қозоғистон Президенти Қапшағай шаҳрига Қўнаев номи берилиши тўғрисида фармонини имзолади. Матн Ақўрда сайтида чоп этилди. Эслатамиз, март ойи ўрталарида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида агар шаҳар аҳолиси шундай таклиф билан чиқса, ташаббусни маъқуллашини билдирганди. Кейинроқ маслихат депутатлари бу фикрни қўллаб-қувватлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.