Қозоғистонлик ўқувчи кўзи ожизлар учун «ақлли бош кийими»
яратди. Қўстанайлик 9-синф ўқувчиси Леонид Напраснийнинг таъкидлашича, у
имкониятлари чекланганларга яхши ёрдамчи бўла олади. Шаҳар бўйлаб
ҳаракатланишга имкон берувчи кепкада махсус камера ва датчиклар бор. Улар
атрофни кузатиб боради. Ундаги сунъий интеллект эса маълумотларни дарҳол таҳлил
қилади, олдиндаги тўсиқлар, ландшафтдаги ўзгаришлар ҳақида овозли маълумот
беради. Бундан ташқари, ишланмани смартфон орқали GPS тизимига улаш мумкин, бу
эса об-ҳаво ўзгаришлари ва юз бераётган воқеалардан хабардор қилади. Ёш
кашфиётчи ускунани кўпчилик учун ишлаб чиқариш мақсадида йирик ташкилотлар
билан ҳамкорлик қилиш ниятида.
Леонид Напрасный, ихтирочи:
- Келажакда ускуна такомиллаштирилади, агар фойдаланувчи
эшитиш аппаратидан фойдаланса, Ардуино ана шу аппарат билан боғланади ва у
орқали гапира бошлайди. Чунки баъзи кўзи ожиз одамларнинг эшитиш қобилияти ҳам
суст бўлади. Кимдир коляска, ёки ҳассадан фойдаланса, сунъий интеллект йўлдаги
объектлар, тўсиқлар, машиналар ҳақида маълумот беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

