Қозоғистонлик ўқувчилар яратган ишланма, “Rise Global Winners-2024» лойиҳаси версиясига кўра, жаҳоннинг энг яхши инновациялари юзталигига киритилди. Сунъий интеллект ёрдамида ишловчи кўзойнакни Атирауда яшовчи 11-синф ўқувчилари кашф этди. Ҳайдар Атағулла ва Қаирхан Луқпановнинг ақлли ускунаси тўртта вазифани бажаради. У саволларга жавоб беради, матнларни сканердан ўтказади ва ўқийди, кўзи ожиз одамларнинг маконда эркин ҳаракатланишига ёрдамлашади, бино ичида юз бераётган воқеаларни тавсифлайди. Таъкидлаш лозимки, ёш кашфиётчилар ўз ускунасини такомиллаштириш ниятида ишни давом эттиряпти.
Ҳайдар
Атағулла, лойиҳа муаллифи:
-
Бизнинг бош вазифамиз – кўзи ожизларга ёрдам бериш. Дастур устида иш бошлашдан аввал Python дастурлаш тилини ўзлаштирдим. Сўнг бир қанча курслардан ўтдим. Кейин ўз лойиҳам устида иш бошладим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.