ASTANA HUB: 100 дан зиёд IT-компанияга аёллар раҳбарлик қилади

ASTANA HUB: 100 дан зиёд IT-компанияга аёллар раҳбарлик қилади

Информацион технологиялар ва нозик жинс уйғунлаша олади. Қозоғистонда тобора кўпроқ IT-компанияларини бошқараётган аёлларни кўриш мумкин. Бундан ташқари, қизлар томонидан асос солинган стартаплар одатда 2 марта кўп даромад ва ғоялар тўплай олади. Технологик лойиҳалардан бирининг ҳаммуассиси Алина Абдрахманованинг таъкидлашича, бизнесда аёллра эркаклар билан тенг туриши мумкин ва лозим.

Алина Абдрахманова, стартап ҳаммуассиси, бизнес мактаб декани:

- Ҳар бир аёл ўз кучига ишониши, молиявий ва бошқа жиҳатлардан эркин бўлиши лозим. Бунинг учун ёш қизларга албатта ўқинг, билим олинг, ўзлигингизни кашф этинг, дейман. Ривожланиш керак. Ёш қизларга айтадиганим: оила ёки карьерани танлашингиз муҳим эмас, энг кераги, ҳамиша сизда даромад манбаи бўлсин, ҳамиша оёғингизда тик туринг.

Янги стартап даромад манбаига айланиши мумкин. Алина ана шундай имкониятга эга бўлди. Ўз жамоаси билан бирга у лойиҳа– майдонча яратди. Ушбу ишланма семинарлар, тадбирлар ва концертларни 360 даражада намойиш этади.

Алина Абдрахманова, стартап ҳаммуассиси, бизнес мактаб декани:

- Майдончамиз мазмуни шундан иборатки, мана бундай 360 даражали камералар стадионга ўрнатилади, Масалан, Димаш Қудайберген чиқди, унинг жаҳондаги ҳар бир фанати мана бундай шлём билан концертга киргандек бўла олади. Яъни, улар ўзини стадионда тургандек, бошқа фанатлар билан куйлаётгандек ҳис қилади.

Бугунги кунда мамлакатдаги бош техпопаркда 600 дан зиёд компания рўйхатдан ўтган, уларнинг юздан ортиғига аёллар раҳбарлик қилади. Бу лойиҳаларнинг кўпчилиги таълим соҳасида.

Марья Жунусова, Astana Hub қзллаб-қувватлаш офиси катта менеджери:

- Таълим майдончалари, софтлар, қизиқарли иловалар. Болаларни ўқитиш учун менталь арифметике. Шунингдек, компьютер асосларини тўла ўқиш имконини берувчи Айти академиясини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Астана Хаб берган маълумотга кўра, айти-бизнесни ўрганиш юзасидан қизлар берган аризалар сони тобора ортиб боряпти. Шу билан бирга, Европа комиссияси ўтган йили Европа Иттифоқида ахборот-коммуникация

технологияларида ишлаётган аёллар улуши 17 фоиз бўлган. Қозоғистонда бу кўрсаткич ҳозирча 5 фоиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси