Қозоғистонлик қизлар Technical Prize танлови совриндори бўлди

Саккиз ёшли қозоғистонлик қизлар Technovation Girls Global Summit Кремний водийсидаги глобал таълим дастури ғолиби бўлди. Кашфиётчилар Аиша Есет ва Ева Журкина IHear ўзига хос мобил иловаси учун «Technical Prize» номинациясининг бошланғич тоифасида мукофот олди. У кохлеар имплантатлар қўйилган болаларга гапириш ва мулоқотда ёрдам беради. Илова сунъий интеллект технологияси ёрдамида яратилди ва болаларнинг ҳар бири учун мақбул когнитив малакаларни ривожлантирувчи машқлар тақдим этади.

Аиша Есет, кашфиётчи:

- Биз бу ғояни танлашимиз сабаби оддий, дугонамиз Айлин туғма нуқсонга эга, эшитмасди, кохлеар имплантантлар қўйиш учун икки марта амалиётдан ўтган. Биз унга ёрдам беришни истадик.

Ева Журкина, кашфиётчи:


- Финалда биз бошқа жамоалар билан танишишни истадик. Уларнинг иловаларини кўрдик. Лицензияланган мактаблар, сайтлар, инстаграм, ютуб орқали кенгаймоқчимиз.


Аиша ва Ева 69 давлатдан келган салкам 11 минг иштирокчининг энг кичиклари. Жорий йилда таълим дастури ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун 3 минг 200 тадан зиёд технологик ечим таклиф этди. Қоозоғистон юқори натижалар кўрсатди.

Махаббат Ускенбаева, Technovation Girls дастурининг Қозоғистондаги маркетологи:

- Бу мавсум Қозоғистон учун рекорд кўрсаткич берди. 2 минг 345 қизча рўйхатдан ўтди, улардан 606 таси лойиҳасига ижтимоий муаммоларни ҳал қилувчи мобил илова ўрнатди. Мамлакатимиздан 18 жамоа ярим финалгач а борди. Битта 8 ёшли қизчаларнинг жамоаси мазкур илова ишланмаси билан энг яхши технологик ечим учун Technical Price номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Technovation Girls – глобал волонтёрлик дастури. Унда қатнашиш бепул. 8-18 ёшдагиларга мўлжалланган мазкур дастур доирасида қизчаларнинг тадбиркор, етакчи бўлиши, жамоада ишлашни ўрганишига ёрдам бериш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси