Қозоғистонлик ўқувчи космосга энергия узатиш ускунасини ясади. Абай вилоятидан бўлган тўққизинчи синф ўқувчиси Нурали Амангелдиевнинг ишланмаси лазер нурлари ёрдамида электр қувватини юбора олади. Ёш кашфиётчи қўл остидаги материаллардан ускуна ясаш учун 2 йил меҳнат қилди. Натижада, Нурали иккита қисмдан иборат аппарат тайёрлади. Улардан бири лазер нури юборади ва иккинчисидаги фоторезисторни қувватлантиради. Энергия лампочка ва мобил телефон учун етарли. Синов вақтида ўртадаги масофа 10 метрни ташкил қилди, ускуна турли об-ҳаво шароитида ижобий натижа берди.
Нурали Амангелдиев, ёш кашфиётчи:
- Ушбу лойиҳани яратиш ғояси укамдан чиқди. Биз у билан ўтирганча Пельтье элементи ёрдамида энергия олишни ўйлаётгандик. Шундан кейин мен энергия узатишга мўлжалланган
лазер ҳақида ўйлай бошладим. Яъни, лазер энергияни бошқа космик станцияларга
узатиб бериши мумкин. Бошқа космик станциялар эса ўрнатилган
махсус нишон воситасида бу нурни энергияга
айлантиради. Дунёда 4 марта ўтказиш
юз берганини ҳисобладим. Уларни АҚШ, Россия, Япония ва Хитой амалга
оширган экан.
Ёш ихтирочи ўз
кашфиёти билан Бойқўнғирда ўтказиладиган халқаро танловда қатнашмоқчи. Келажакда
у ускунаси мустақил ишлашини мўлжаллаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.