Очиқ осмон остида китоб кўргазма-ярмаркаси очилди

Очиқ осмон остида китоб кўргазма-ярмаркаси очилди

Машҳур ёзувчилар билан автограф-сессия, таниқли иллюстраторлар мастер-класслари, ёш шоирлар ижоди билан танишув. Пойтахтда очиқ осмон остида «KitapTime» китоб кўргазма-ярмаркаси очилди. Асарлар коллекциясига мамлакатдаги нашриётларда чоп этилган тўпламлар, шунингдек, турли дипломатик миссиялар тақдим этган китоблар қўйилди. Эксклюзив экспонатлар қаторида Миллий қўлёзмалар ва китоблар жамғармасида сақланаётган дурдоналар ҳам бор. Ёш китобхонларга алоҳида эътибор қаратилган. Болалар йили муносабати билан ижодий лабораториялар ташкил қилинди.

Нуржан Жўлдибалинов, Қозоғистон Республикаси миллий академик кутубхонаси директори вазифасини бажарувчи:

- Мақсадимиз – китоб ўқийдиган миллатни шакллантириш. Биз ёш ўқувчиларга, навқирон авлодга китоб одамга бера оладиган куч-қувват нимада эканлигини кўрсатишни истаймиз. Бу кенг кўламли тадбирни шу мақсадда ташкил қилдик. Эътибор берган бўлсангиз керак, йирик шаҳарларда, масалан, кузда кўп сонли, асосан озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинади. Бундай китоб ярмаркалари эса жуда кам. Биз мана шу ишга бел боғладик, бу билан фаол шуғулланиш ниятидамиз.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.