Қозоғистонга Туркия Президенти давлат ташрифи билан келади

Қозоғистонга Туркия Президенти давлат ташрифи билан келади

Ушбу ҳафтада, 13-14 май кунлари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига кўра Қозоғистонга  Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлат ташрифи билан келади. Давлат раҳбарлари икки томонлама алоқалалр аҳволи, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, президентлар Қозоғистон ва Туркия ўртасида Юқори даражали стратегик ҳамкорлик кенгаши олтинчи йиғилишини ўтказади. 15 май куни Туркистонда Туркий давлатлар ташкилоти етакчиларининг норасмий саммити ташкил этилади. Тадбир мавзуси - «Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт».

Абдумалик Сарманов таржимаси