Астанада ўқувчилар
ўртасида робототехника бўйича халқаро
чемпионат ўтказилмоқда. Бу Robotek Grand Tournament Қозоғистонда
ўтказаётган учинчи турнир. Унда мамлакатимиз, Ўзбекистон, Тожикистон ва
Қирғизистоннинг энг кучли терма жамоалари қатнашади. Жами 7 та тоифа ва 9-17 ёш гуруҳларидаги 200 та ўқувчи беллашади. Бир неча
ой давомида улар яратган машиналар амалда синалади. Мусобақалар бошланишидан
олдин барча роботлар регламентга мослиги текширилди.
Санжар Шалқарбеков, «ROBOTEK» мактаби бош директори:
- Болалар икки кун давомида робототехниканинг «Мерган», «Робот-етказувчи»,
«Байроқ келтириш» тоифалари, «Роботек», «Инверс линияси бўйлаб пойга»
номинациялари ва бошқалар бўйича куч синашади. Болалар беллашаётган тоифалар
уларнинг кучли роботларни яратиши учун хизмат қилади. Берилган топшириқ 2-3
минут давомида бажарилади.
Мусобақа ташкилотчилари таъкидлашича, тадбирдан мақсад робототехника, муҳандислик ва дастурлашдаги иқтидорли болаларни
аниқлаш ва қўллаб қувватлашдан иборат. Шунингдек, ёшлар орасида техник касбларни оммалаштириш, давлат ва
жамоатчиликнинг техник таълим
масалаларига эътиборини жалб этишдан иборат. «Robotek Grand Tournament» давомида «TurkTime» глобал дастури доирасида турли туркийзабон давлатлар робототехника мактаблари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Улар қаторида Қирғизистон ҳам бор. Бу мамлакатнинг ёш вакиллари турнирга
ўз ишланмасини келтирди.
Аруубек Баймирзаев,
халқаро чемпионат иштирокчиси:
- Умуман айтганда,
жуда чиройли шаҳар, ажойиб мамлакат экан. Ҳар қалай биз қардошлармиз. Халқи
жуда меҳмондўст, кўнгли очиқ экан. Бошқа жамоалар билан ҳам танишиб олдик. Тожикистон,
Ўзбекистон вакиллари билан гаплашдик. Улар ҳам ижобий фикрда. Бизнинг роботимиз
турли юкларни етказиб беради. Бир нуқтадан бошқасига. Бу ишни амалга оширдик,
энди амалда синаймиз.
Ҳар бир тоифа
бўйича ғолибларга қимматли совғалар ва дипломлар берилади. Шунингдек, «Энг яхши
муҳандислик ечими», «Энг яхши қишлоқ жамоаси» ва «Энг яхши хорижий жамоа» номинациялари
мавжуд. Чемпионат ғолибларидан бири Қозоғистон – Британия Техник университетининг Ахборот технологиялари ва муҳандислиги
мактабида ўқиш учун грант олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.