Қозоғистоннинг 40 дан зиёд озиқ-овқат ва енгил саноат корхонаси Урумчида
бўлиб ўтган «Хитой-Евроосиё: товарлар ва
савдо» ЭКСПО халқаро
кўргазмасида ўз маҳсулотини намойиш этди. Анжуманда жаҳоннинг 40 та давлатидан бир минг
300
та компания қатнашди. Томошабинлар
республика павильонида макарон ва қандолат, ёғ-мой маҳсулотлари, асал, ёрмалар ва бошқалар билан танишди. Экспертлар таъкидлашича, кўламини, хитойликларда мамлакатимизнинг юқори
сифатли, экологик тоза маҳсулотларига қизиқиш катталигини ҳисобга олсак, Хитой
бозори мамлакат бизнеси учун анчагина истиқболли.
Қозоғистон компаниялари кўргазма давомида ҳамкорлик тўғрисида шартнома
имзолади. Мой заводи вакиллари Хитой томони билан 60 миллион долларга маҳсулот етказиб бериш тўғрисида келишиб олди. Эслатамиз, Ёғ-мой маҳсулотларини қайта
ишловчилар миллий ҳамжамияти томонидан Қозоғистон
уч йил мобайнида Хитойга 300
миллион долларга тенг маҳсулот экспорт
қилиши маълум қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.