Қозоғистондаги лойиҳаларга 4,1 миллиард доллар сармоя келади

Қозоғистондаги лойиҳаларга 4,1 миллиард доллар сармоя келади

«KAZAKH INVEST» ёрдамида Қозоғистонда хорижликлар иштирокида қиймати 4,1 миллиард долларга тенг 45 та лойиҳа ишга туширилиши режа қилинган. Бош вазир матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, инвесторларга сервис хизмати кўрсатиш доирасида миллий компания 1 минг 950 та мурожаатни кўриб чиқди ҳамда виза, қонунчилик ва инвесторларга бериладиган енгилликлар юзасидан маслаҳатлар берди. 2022 йилнинг 11 ойи давомида хорижий компаниялар учун республика минтақаларига 212 маротаба ташриф ташкил қилинди. Унинг доирасида тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, квазидавлат сектори, молиявий тараққиёт ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, 13 та йирик инвестициявий тадбир ўтказилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.