9 та автотранспорт ўтказиш пункти модернизация қилинади

9 та автотранспорт ўтказиш пункти модернизация қилинади

Қозоғистонда 9 та автотранспорт ўтказиш пункти тўлиқ модернизация қилинади. Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларидаги нуқталарда бу ишлар жорий йилда якунланиши реажлаштирилган. Натижада, автранспорт воситаларининг чегарадан ўтиш вақти ўртача 30 минутгача қисқаради. Келаси йилдан 2030 йилгача эса мамлакатдаги яна 30 та автомобиль ўтказиш пункти тўлиқ реконструкция қилиниши режалаштирилган. Олиб борилган модернизация ишлари оқибатида мамлакатга кирадиган машиналар сони суткасига 100 мингтадан 200 мингтагача ўсиши кутиляпти. Бугунги кунда мамлакат чегараларида 52 та ўтказиш пункти мавжуд. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи билан боғловчи 10 та автомобиль ўтказиш жойида автоматлаштирилган электрон навбат мавжуд. Натижада, республика аҳамиятига эга йўлларда транспорт воситалари йиғилиб қолиши олди олинади, ўтказиш хизмати шаффофлиги таъминланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси