Қозоғистон - Туркия: Икки томонлама муносабатлар истиқболлари

Қозоғистон - Туркия: Икки томонлама муносабатлар истиқболлари

Турк бизнесменларини Қозоғистонда улкан истиқболлар кутяпти. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Анқарада бўлиб ўтган Туркиянинг йирик тадбиркорлари билан учрашувда мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция киритишга чақирди. Давлат раҳбари инвесторларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатилишини  маълум қилди. Бугуннинг ўзида қардош давлат тадбиркорлари химия, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларда улкан лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Қозоғистонда турк сармояси иштирокида тузилган 4 мингдан зиёд компания фаолият юритяпти. Эслатамиз, ўтган йили Туркиянинг мамлакатимизга киритган бевосита инвестициялари рекорд даражага - 680 миллион долларга етди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сўнгги 16 йил давомида мамлакатингиздн келган бевосита инвестициялар миқдори 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Турк инвестициялари ўсишда давом этяпти. Ваҳоланки, пандемия туфайли жаҳон миқёсида хорижий инвестициялар қисқарди. Турк биродарларимизнинг мамлакатимизга ишончи бизни қувонтиради.

Президент маълум қилишича, Қозоғистон турк инвесторларга қимматбаҳо ва рангли металлар геологоразведкаси соҳасида 5 та тайёр лойиҳани таклиф эта олади. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев юзага келган вазиятда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши салоҳиятидан тўла фойдаланиш кераклигига урғу берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қуриқ денгиз портининг Транскаспий йўлагига қўшилиши оқибатида Хоргосдан Истамбулга юк келтириш муддати 5 марта қисқарди. Авваллари 60 кун давомида олиб келинган юк атиги 13 суткада манзилига етказиляпти. Биз Хитой ва Европага нефть экспорти йўналишларини хилма-хиллаштиряпмиз, бунда турк транспорт йўлакларидан ҳам фойдаланяпмиз. Ҳозир нефтепроводлар ва Ақтау, Қуриқ портларини модернизациялаш ишлари бошланди.

Таъкидлаш жоизки, икки давлат компаниялари вакиллари учрашувлари давомида 30 та тижорат ҳужжати имзоланди. Президент тегишли шартномаларнинг рўёбга чиқарилишини шахсан назорат этишини маълум қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.