Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот дунё матбуоти нигоҳида

Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот дунё матбуоти нигоҳида

Жаҳон оммавий ахборот воситалари, АҚШ, Европа, Хитой, МДҲ нашрлари Қозоғистондаги конституциявий ислоҳотни батафсил муҳокама қиляпти. Йирик оммавий ахборот воситалари ўтказиладиган референдум ҳақида материаллар чоп этяпти. Хорижий нашрлар уларни мамлакат учун янги довон, амалда, республиканинг янада кенг мувозанатлаштирилган моделини яратиш сифатида кўряпти.


Euronews ўз аудиториясига Қозоғистонда 15 март куни ўтадиган референдум ва Қозоғистон Президенти томонидан тегишли фармон имзолангани тўғрисида ҳикоя қилди. Унда янги Конституция лойиҳасининг мазмуни: ваколатлар тақсимоти, ҳокимият узвийлиги тартибидаги ўзгаришлар, вице-президент лавозими тикланиши, никоҳ ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари қайта кўрилиши батафсил тақдим этилган.


Туркиядаги Anadolu Agency ўз материалида Қозоғистоннинг «суперпрезидент» моделидан воз кечиши «кучли Президент – таъсирчан Парламент – ҳисб берувчи Ҳукумат» формуласига асосланган янада мувозанатлашган ҳокимият тизимига ўтишни англатади. Агентлик таъкидлашича, ўзгаришлар 2022 йилда бошланган, тизимни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар йўналишини давом эттиради.


The Times of Central Asia нашридаги мақолада муаллиф фикрича, Қозоғистон сиёсий трансформациясининг янги ва ўта муҳим босқичи бошланди. Парламентни ислоҳ этиш, бир палатали моделга ўтиш ғояси билан бошланган ташаббус мантиқли шаклда янги Конституция лойиҳасини тайёрлаш билан давом этди. Жамоатчилик: фуқаролар ва жамоат ташкилотлари фаоллашди, улардан лойиҳага оид минглаб таклифлар тушди.


Абдумалик Сарманов таржимаси