Қозоғистонда Конституция юбилейи нишонланди. Астанада
кенг миқёсдаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, унда юристлар, сиёсатчи ва
жамоат арбоблари тўпланди. Давлат раҳбари қозоғистонликларга мурожаат қилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Мустақилликни мустаҳкамлашда, адолат, шаффофлик, ҳисобдорлик ва
масъулият тамойилларини тасдиқлашда Асосий қонун ролини таъкидлаб ўтди. 30 йил
мобайнида олти марта ўзгариш киритилди, аммо асосий ислоҳот 2022 йилда
ўтказилди. Қозоғистон бошқарувнинг суперпрезидентлик моделидан воз кечди, фуқаролар
эса илк маротаба мамлакат тақдирига оид муҳим қарорларни референдум орқали
мустақил қабул қилишни бошлади. Президентнинг яқин қариндошлари давлат
хизматида раҳбарлик лавозимларини эгаллай олмайди. Қозоғистонликлар қишлоқ
ҳокимларини сайлай бошлади, жорий йилдан бошлаб, туман-шаҳарлар раҳбарлари ҳам
сайланади. Конституциявий Суд тузилди. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари
ҳимоясини кучайтирувчи, ҳуқуқ-тартибот органлари иши устидан назоратни оширувчи
қонунлар қабул қилинди, жиноий тартиб-қоидалар инсонпарварлашгани қозоғистонликларнинг суд тизимига ишончини
оширди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси
Президенти:
- Асосий қонунимизда ер ва барча табиий захиралар
халққа тегишли эканлиги айтилган. Менинг топшириғимга кўра, «Миллий жамғарма –
болаларга» дастури ишлаб чиқилди,
Жамғарма йиллик инвестиция даромадининг ярми махсус жамғариладиган болалар
ҳисобига ўтказилади. Ўтган йилдан бери Миллий жамғармадан 1,5
миллиард доллардан зиёд маблағ ажратилган.
Бу ўсиб келаётган
авлод учун ўз келажагига ишонч бағишловчи ўта муҳим лойиҳа.
Абдумалик Сарманов таржимаси

