Хорижлик бизнесменлар учун инвестор визаси жорий этилади

Хорижлик бизнесменлар учун инвестор визаси жорий этилади

Бунда инвестицияларнинг умумий миқдори 300 минг доллардан кам бўлмаслиги лозим, дея таъкидлайди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вакиллари. Аввалроқ маълум қилишларича, хорижлик тадбиркорларга 10 йил яшаш ҳуқуқини берувчи виза берилиши мумкинлиги кўрсатилганди. Шуни айтиш керакки, бунда аввало юқори қўшимча қиймат берувчи саноат маҳсулоти чиқарувчи корхоналар капиталига ва Қозоғистон иқтисодиёти учун мультипликатив самара берувчи хизматларга киритилган инвестиция ҳисобга олинади. Шунингдек, этник қозоқлар салоҳиятидан фойдаланилади.

Назгул Сағиндиқова, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи:

- Хорижда яшаётган қондошларнинг тарихий ватани билан яқин алоқасини мустаҳкамлаш ва муваффақиятли бизнес-кейсларни рўёбга чиқариш учун «Ата жўли» картаси жорий этилади. Унинг соҳиблари соддалаштирилган тартибда виза олиши ва 10 йилгача Қозоғистонда яшаши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси