Ал-Форобий номли қозоқ миллий университети олимлари таъкидлашича, у ионосферада парвоз қилади ва ер ости силкинишларидан дарак берувчи белгилар ҳақида маълумот юборади. Янги ускуна 2025 йилда фазога учирилади. Таъкидлаш лозимки, олимларимиз аввал ҳам Туркистондан 50 километр узоқликда турган ҳолда атмосфера юқори қатламларига иккита ер йўлдоши йўллаган. Улар ҳозир ҳавонинг ифлосланиш даражаси ва инсон учун хавфли микрозарралар концентрациясини ўрганиш билан банд.
Амирхан Темирбай, инжиниринг ва илмталаб технологиялар кластери бош директори:
– Учинчи кичик ер йўлдошининг вазифалвридан бири ионосферада турган ҳолда ер қаърида юз бераётган жараёнлардан, зилзиладан дарак берувчи белгилар мавжудлигидан огоҳлантириш. Олимлар ер ости силкиниши бошланишидан бир-икки кун аввал ионосферада зарядланган зарралар сони кескин ортишини исботлаган. Бу эса ионосферадаги вазият ва ер силкиниши ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси