Овоз режиссёрлари, гуманитар фанлар бўйича олий ўқув юрти профессорлари, муҳандислар ва уларнинг ёрдамчилари, инвестициявий лойиҳа директорлари. Қозоғистонда мазкур касб эгалари энг юқори маош олади. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ярим йил давомида электрон биржа орқали олинган статистика маълумотини таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келди. Бундан ташқари, риэлтор, бош қурувчи ва объектив назорат муҳандисларига ҳам юқори иш ҳақи таклиф этилган. Йил бошига нисбатан мавжуд вакансиялар сони салкам икки марта ошди, иш қидираётганлар сони бироз озайган. Шу жумладан, резюмелар 70 мингдан 59 минггача камайган. Меҳнат захиралари маркази берган маълумотга кўра, вакант иш ўринлари Ақтўбе ва Жамбил вилоятларида нисбатан кўп. Агросаноат, қурилиш ва таълим соҳалари янги ходимларни қабул қилишга тайёр.
Абдумалик Сарманов таржимаси.