Табиатга зарари йўқ! Пойтахт аҳолиси Янги йилда уйларига жонли, экологик фойдали арчани қўйиши мумкин. Нур-Султон зироатчилари ўзлари ўстиган қорақарағайларни савдога қўймоқда. Унинг ўзига хослиги – байрамдан сўнг дарахтни эгасига қайтариш ва яна ўтқазиб қўйиш мумкин. Бу ғояя шаҳарликларга маъқул келди. Ўрмончи мутахассис фикрича, шу тариқа биз яшил дўстларимизни сақлаб қола оламиз.
Мейрам Қурманов, ўрмончилик мутахассиси:
- Ҳозир кесилиб кетаётган қорақарағайлар жуда кўп. Ғоямиздан олинадигна фойда – уларнинг жони сақлаб қолинади. Бундан ташқари тувакдаги ўсимликлар саломатлик учун анча фойдали. Ахир нинабарглиларнинг ифори одам организми учун фойдали. Харидлар тизимини ўтган йили ишга туширганмиз. Бу ерда асосийси даромад эмас, биз яшил белбоғ сақланиб қолиши тарафдоримиз. Жорий йилда савдо яхши. 100 та олдик, 70 таси сотилиб кетди.
Эко-арчани истовчилар ижарага олиши ҳам мумкин. Сопол тувакларга ўтқазилган яшил дўстларга ғамхўрлик қилишни эса маҳаллий агрономлар ўргатади.
Мейрам Қурманов, ўрмончилик мутахассиси:
- Бу «Сибирь қорақарағайи». Ўзингизга маълум, питомнигимизда пихта ҳам ўсади. Улар бир оз ўсганидан сўнг сентябрь-октябрда махсус тувакларга ўтқазилади. Қорақарағайлар шу даврда қишки уйқуга кетади. Тувакларга қўйилган маҳсулотни савдога чиқарамиз. Дарахтлар икки метргача ўсади. Бир метрлисини ижарага олиш баҳоси одатда 18-25 минг тенге атрофида ўзгариб туради, икки метрлисини эса 25-50 минг тенгега сотиб оласиз.
Таъкидлаш лозимки, қорақарағайларни иссиқ квартираларда сақлаш мумкин эмас. Акс ҳолда улар қуриб қолиши мумкин. Мутахассислар тувакдаги дарахтларни хусусий уйда яшайдиганларга тавсия этади.