Қозоғистон миллий почтасига халқаро мукофот топширилди

Қозоғистоннинг миллий почта хизмати оператори ушбу саноат пешқадамлари қаторида тан олинди. Жўнатмалар ва почта технологиялари бўйича Амстердамда ўтказилган халқаро анжуманда «Қазпошта» илғор бешликка кирди. Тадбирда дунёнинг кўплаб давлатларидан 250 та компания қатнашди. Ушбу майдончада ҳар йили почта ва логистика бизнеси етакчилари йиғилишади, соҳадаги янги ютуқлар ва технологиялар муҳокама қилинади. Мамлакатимиз компанияси «Энг яхши хизмат кўрсатувчи», «Энг яхши бизнес-диверсификация» ва «Экология соҳасидаги энг яхши ютуқлар учун» номинацияларида мукофот олди.


Анель Абдирова, Директор Департамента Развития Международного Бизнеса «Казпочта»


Бу номинациялар бўйича илғорлар қаторига кириш почта операторлари стратегиясида ва Бутунжаҳон почта иттифоқи рейтингида  муҳим қадам бўлди. Яъни, дунё ҳамжамияти рейтинг орқали «Қазпошта»нинг номинациядаги учта йўналиш бўйича ҳаракатларини маъқуллайди. Бу тоифаларда йирик курьер компаниялари, логистика хизматлари провайдерлари ва маркетплейслар рақибимиз бўлди. Биз ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олдик, бу тоифаларда ғалаба қозондик.


Абдумалик Сарманов таржимаси